Буюк Британияда коронавирус қурбонлари сони 60 мингдан ошди

Буюк Британияда коронавирус қурбонлари сони 60 мингдан ошди

Британия ҳукуматининг 3 декабрь куни берган хабарига кўра, мамлакатда коронавирус қурбонлари 60 мингдан ошиб кетди. Айни пайтда Британия Европадаги COVID-19 билан боғлиқ ўлим ҳоллари энг кўп қайд этилаётган  мамлакат ҳисобланади.

Британияда ўтган сутка давомида яна 414 киши коронавирус сабаб оламдан ўтган бўлиб, уларнинг умумий сони 60 113 кишига етди.

Шунингдек, ушбу мамлакатда сўнгги бир кун ичида 14 879 кишига коронавирус ташхиси қўйилган. Бу билан беморларнинг умумий сони 1 674 134 нафарга етган. Айни пайтда Британия коронавирус тарқалиши бўйича дунёда еттинчи ўринда турибди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!