Буюк Британия қироли Чарльз III кенг кўламли хайрия кампанияси доирасида саратон касаллигига қарши кураши ҳақида оммага очиқ гапиришга қарор қилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Қирол томонидан ёзиб олинган мурожаат “Саратонга қарши кураш 2025” кампанияси доирасида намойиш этилади. Кампания Cancer Research UK ва Channel 4 ҳамкорлигида ташкил этилган.
Мақолада таъкидланишича, Чарльз III нинг мурожаати “шахсий” хусусиятга эга. Монарх касалликка ташхис қўйилиши, унга қарши курашиши ҳақида батафсил маълумот беради ва бу борадаги шахсий тажрибасини очиб беради. Бундан ташқари, у саратонни эрта аниқлаш учун скрининг дастурларига алоҳида эътибор қаратади.
Қиролнинг мурожаати Channel 4 телеканали тунги дастурининг асосий қисмига айланади. Бундай очиқ-ойдинлик Британия монархияси учун ноёб ҳодиса, чунки қироллик оиласи аъзолари анъанавий равишда тиббий масалаларда сир сақлашади.
Буюк Британия қиролининг соғлиғи сўнгги ойларда жиддий ёмонлашган. Саратон касаллигига қарши курашаётган Чарльз III учун ҳасса заруриятга айланган.
Журналистларнинг аниқлашича, энди монарх Норфолкдаги мулкида қийинчилик билан ҳаракатланмоқда. Бундан ташқари, у оғриқни енгиш учун спиртли ичимликлар истеъмол қилмоқда.
“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоанинг ўнг қанот ҳимоясига барибир янги ижрочи олиш керак, деган хулосага қайтди. Айни пайтда клуб скаутлар бир неча номзодни кузатув остига олган.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
АҚШ Мудофаа вазирлиги бир йилдан ортиқ вақтдан бери махфий операция орқали сотиб олинган қурилмани ўрганмоқда. Айрим мутахассисларнинг фикрича, мазкур қурилма АҚШ разведка ходимлари, дипломатлари ва ҳарбийларида кузатилган “Гавана синдроми” деб аталувчи соғлиқдаги номаълум муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.
Бухорода йирик қарздорлик бўйича суд қарорига бепарво қараб келган Бухоро тумани ҳокимлигига тегишли Cobalt русумли хизмат автомашинаси жарима майдончасига олиб қўйилди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эронликларни норозилик акцияларини давом эттиришга чақириб, намойишчиларга нисбатан зўравонлик тўхтамагунча Эрон расмийлари билан барча учрашувларни бекор қилганини билдирди.
Нашр маълумотларига кўра, Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) март ойида Ғазода ҳарбий операция ўтказиш режасини ишлаб чиққан, аммо уни фақат Қўшма Штатларнинг розилиги билан амалга ошириш мумкин.