Бухоро давлат тиббиёт институтининг Ҳиндистонлик талабаси вафот этди

Бухоро давлат тиббиёт институтининг Ҳиндистонлик талабаси вафот этди

Дастлабки берилган маълумотларга кўра, 2003 йилда туғилган, институтнинг иккинчи курс талабаси Навас Насмел кеча, 28 февраль куни талабалар турар жойидаги ўз хонасида соғлиғи ёмонлашган ва тез тиббий ёрдам чақиртирилган.

Зудлик билан Бухоро вилояти Юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган. Кўрсатилган зарур тиббий ёрдам ва муолажаларга қарамасдан Ҳиндистон Республикаси фуқароси, аълочи талабаларимиздан бири Навас Насмел вафот этди.

РСТEИАМ Бухоро филиали томонидан тақдим этилган дастлабки ташхисга кўра, марҳум икки томонлама ўпкаларнинг тотал пневманияси натижасида юзага келган ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Ўз вақтида маъмурият томонидан Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамда талабанинг яқинлари хабардор қилинди.

Айни дамда Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!