Жанубий Кореянинг BTS номли кей-поп гуруҳи ўзининг янги Butter қўшиғини тақдим этиб, бир нечта Гиннес рекордини ўрнатди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Клип 21 май куни чиққан ва уни бир вақтининг ўзида YouTube’да 3,9 миллион фойдаланувчи томоша қилган. Таъкидланишича, бу борадаги олдинги рекорд ҳам BTS вокалчиларига тегишли бўлиб, уларнинг Dynamite қўшиғини бир вақтнинг ўзида 3 миллион фойдаланувчи томоша қилганди.
Бундан ташқари, Butter эълон қилинганидан бошлаб бир сутка ичида платформадаги энг кўп томоша қилинган мусиқий видеога айланган. Маълум бўлишича, у 108 миллион мартадан ортиқ кўрилган. 27 апрель ҳолатига кўра, BTS қўшиқлари мусиқий сервисда 16,3 миллиард маротабадан ортиқ тингланган. Бу каби марра тарихда биринчи маротаба қайд этилмоқда.
Spotify сервисида Butter бир сутка ичида 11,042 миллион мартадан ортиқ тингланиб, юклаб олинган. Бундан олдинги натижа Эд Ширан ва Жастин Бибер ижросидаги I don’t care қўшиғига тегишли. Трек бир пайтнинг ўзида 11 миллион мартадан ортиқ тингланган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Time журнали Кореянинг BTS гуруҳини «Йил хонандалари» деб атаганди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.