Британия консерваторларининг 60% дан ортиғи Трусс учун овоз бериш ниятида

Британия консерваторларининг 60% дан ортиғи Трусс учун овоз бериш ниятида

Opinium бозор тадқиқоти ва таҳлил агентлиги томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, Британия Консерватив партияси аъзоларининг 60 фоиздан ортиғи янги бош вазир сайловида ташқи ишлар вазири Лиз Труссга овоз бериш ниятида.

Сўров натижаларига кўра, консерваторларнинг 61 фоизи Трусс учун, 39 фоизи собиқ молия вазири Риши Сунак учун овоз беришмоқчи.

Сўров 8-12 август кунлари ўтказилган ва унда Консерватив партиянинг 570 нафар аъзоси иштирок этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!