Британия ҳукумати ИШИД жангариларини адолатли суд қилиниши тарафдори бўлмоқда

Британия ҳукумати ИШИД жангариларини адолатли суд қилиниши тарафдори бўлмоқда

Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй икки нафар ИШИД жангариларига нисбатан адолатли ҳукм чиқарилишини талаб қилмоқда, дейди сиёсатчининг матбуот котиби. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берган.
Маълум қилинишича, Бош вазирнинг Матбуот хизмати тарқатган шундай баёнотдан сўнг, маҳаллий инглиз ОАВ Британия ҳукумати жангариларни суд қилиш учун АҚШга жўнатилиши тўғрисида ахборот берди.

Daily Telegraph хабарида айтилишича, Британия Ички ишлар вазири Сажид Жавид жангариларни АҚШга жўнатиш учун ҳукуматдаги ўлим жазосига қаршиларнинг талабларини инобатга олмади. Оғир жиноятларни содир этганликда айбланаётган Александа Котей ва Ал-Шафи Элшайх ғарблик асирларни ўлдирганликда гумон қилинмоқда.

Мэйнинг матбуот котиби Британия бу масалада АҚШ билан ягона ечим топишини, уларга нисбатан албатта жиноий жазо қўлланилишини ҳам қўшиб қўйди.​

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!