Британия банки тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий қилди

Британия банки тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий қилди

Душанбадан жумагача соат 9 дан 5 гача ишда ўтириш эскича услуб. Британиянинг Atom банки ўзининг 430 нафар ходимини тўрт кунлик иш ҳафтасига иш ҳақини камайтирмасдан ўтказди.

Шу тарзда, менежерлар пандемиядан деярли икки йил ўтиб одамларнинг руҳий ҳолатини яхшилашга ҳаракат қилмоқдалар.

"Пандемиядан олдин ишга бориш, кун бўйи столда ўтириш ва кейин уйга қайтиш одатий ҳол ҳисобланарди. Ковид бизга бундай ишлаш усули керак эмаслигини кўрсатди", — дейди банк раҳбари Марк Маллен.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!