13 ноябрь куни Хитойнинг Ухан шаҳрида Бразилиядан келтирилган мол гўшти қадоғида коронавирус аниқланди. Хитой ҳукумати шу ҳафтада бутун мамлакат бўйлаб музлатилган маҳсулотларни текширувдан ўтказиш ишларини кучайтирди.
Ухан шаҳар соғлиқни сақлаш комиссияси ўз веб-сайтида берган баёнотида Бразилиядан келтирилган музлатилган, суяксиз мол гўштининг ташқи қадоғида учта коронавирус намунасини топганлигини айтди. Ушбу гўшт Хитой ҳудудига Синдао порти орқали 7 август куни кириб келган ва 17 август куни Ухан шаҳрига етиб борган. Мол гўшти шу пайтгача Ухандаги музлатгичда сақланган. Ушбу ҳолатдан кейин мазкур корхонада ишловчи 100 киши коронавирусга тест топширган.
Эслатиб ўтамиз, Хитой июнь ойидан бошидан бери чет элдан импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам текширишни бошлади. Шундан кейин сентябрь ойигача импорт қилинган 3 миллионта озиқ-овқат маҳсулотини текширилди ва уларнинг атиги 22 тасида коронавирус аниқланди.
Аммо яқинда портда ишловчи бир қанча ишчилар CОVID-19 га чалингани учун Хитой ҳукумати хориждан келтирилган маҳсулотлар бўйича текширувлар ва дезинфекция ишларини кучайтирди.
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Украинадаги қуролли можаро 2025 йилда якунланишини кутмоқда. Бундай маълумотлар ташкилотнинг сўнгги ҳисоботида келтирилган.
Покистон Сенати (парламент юқори палатаси) бир овоздан Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир ҳудудида содир этилган терактда Исломободнинг ролини инкор қилувчи резолюцияни қабул қилди, дея хабар беради Dawn портали.
Украина президенти Владимир Зеленский Киев вақтинчалик босиб олинган ҳеч қандай ҳудудни Россиянинг бир қисми сифатида ҳуқуқий жиҳатдан тан олмаслигини маълум қилди.
AҚШ президенти Доналд Трампнинг рейтинги иккинчи президентлик муддати бошланганидан бери рекорд даражага тушиб кетди, деб хабар берди The Hill газетаси Decision Desk HQ томонидан ўтказилган сўровга асосланиб.
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда.