Бразилия собиқ президенти ЖЧ-2018 ўйинларини қамоқхонадан шарҳлайди

Бразилия собиқ президенти ЖЧ-2018 ўйинларини қамоқхонадан шарҳлайди

Бразилия собиқ президенти, айни дамда қамоқ жазоси ўтаётган Луис Инасиу Лула да Силва миллий терманинг ЖЧ-2018даги ўйинларини шарҳлайди.

Испаниянинг Marca нашри маълумотларига кўра, сиёсатчи маҳаллий TVT телеканалида қамоқхонанинг ўзидан ишлайди. Да Силвадан хабарлар эфирда кўрсатилади ва томошабинларга ўқиб эшиттирилади.

72 ёшли Луис Инасиу Лула да Силва 2003 йилнинг 1 январидан 2011 йилнинг 1 январига қадар давом раҳбари лавозимини эгаллаган. 2017 йилда у коррупцияда айбланиб 12 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Пентакампеонлар Россияда бўлиб ўтаётган жаҳон биринчилиги гуруҳ босқичи доирасида Швейцария, Коста-Рика ва Сербия билан куч синашади. 

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!