Боррель Киевга ҳарбий ёрдамнинг янги траншини ажратишга чақирди

Боррель Киевга ҳарбий ёрдамнинг янги траншини ажратишга чақирди

Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Хосеп Боррел Прагада бўлиб ўтадиган ЕИ саммитига Киевга ҳарбий ёрдамнинг янги траншини муҳокама қилиш учун етакчиларни таклиф қилишини айтди.

“Мен Европа Иттифоқи етакчиларини Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни давом эттириш учун Тинчлик жамғармаси орқали янги траншни қўллаб-қувватлашга таклиф қиламан”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган РИА Новости.

Боррелнинг қўшимча қилишича, саммит иштирокчилари Украина армияси учун ўқув миссиясини ҳам муҳокама қилишади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!