Хитойда полиция йўқолган болани топди, унинг қўлида эса онасининг мобильрақами ёзилганди. Бу ҳақда “SouthChinaMorningPost” хабар бермоқда.
Болакайни Хитойнинг Чжэцзян провинциясидаги Вэньчжоу ва Тайчжоу шаҳарлари орасидаги катта автомобильйўли бўйлаб кетаётганида кўриб қолишган. Унинг қўлида иккита мобильтелефон рақамлари ёзилган бўлиб, шулардан бири ўчириб ташланганди.
Ҳодиса ҳақидаги хабарда бола бир неча кун олдин уйдан ғойиб бўлгани, полициячиларнинг бирорта ҳам саволига жавоб бера олмагани қайд этилган. Кейинчалик маълум бўлишича, йўқолган болакайнинг руҳийҳолати билан боғлиқ муаммоларибўлган. Ўсмир уйидан кечаси ота-онаси ухлаб ётган пайтда қочиб кетган. Руҳий ҳолати ёмон бўлганлиги сабабли уйига борадиган йўлни эсидан чиқариб қўйган.
Полициячилар боланинг қўлидаги рақамга телефон қилишганида уларга онаси жавоб берган ва бир нечасоатдан кейин келиб фарзандини олиб кетган.
Таъкидлаш жоизки, маҳаллий ижтимоий тармоқ вакиллари татуировка ғоясини ижобийбаҳолашди. Полиция эса боларнинг йўқолиш ҳолатлари камайиши учун бошқа ота-оналарга ҳам мана шундай маслаҳат бермоқда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.
Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.
Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.