БМТ Хавфсизлик Кенгаши бугун Шимолий Корея масаласида йиғилиш ўтказади

БМТ Хавфсизлик Кенгаши бугун Шимолий Корея масаласида йиғилиш ўтказади

Бунга Шимолий Кореянинг бутун минтақа учун хавф туғдираётган ракета синовлари сабаб бўлмоқда.

Шимолий Корея чоршанба куни учта баллистик ракета учирди, кейинчалик у Япон денгизига қулади. Жанубий Кореяга кўра, ракеталардан бири қитъалараро бўлган.

Ракета синовлари провокация ва минтақадаги кескинликни қасддан кучайтириш сифатида баҳоланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!