Битта уйдан топилган учта жасад: бош прокуратура расмий баёнот берди

Битта уйдан топилган учта жасад: бош прокуратура расмий баёнот берди

2020 йил 8 январь куни Амударё тумани Қипчоқ овулида яшовчи, 1993 йилда туғилган С.Д.га тегишли хонадоннинг ётоқхонасидан унинг турмуш ўртоғи Ф.Ш. юзининг жағ ва бўйин соҳасида тан жароҳатлари бўлган ҳолда ва вояга етмаган, 2017 йилда туғилган қизи А.С.нинг бўғишга хос қотиллик аломатлари билан жасадлари топилган. 

Омборхонадан эса хонадон эгаси С.Д.нинг ўз жонига қасд қилиб, ўзини-ўзи осиб, вафот этган ҳолдаги жасади топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман  прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмокда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!