Беларуссия энди нефтни Қозоғистондан сотиб олмоқчи

Беларуссия энди нефтни Қозоғистондан сотиб олмоқчи

"Коммерсант" газетасининг хабар беришича, Москва билан “Дружба” қувуридаги ифлосланган нефтни компенсатсия қилиш бўйича мураккаб музокаралар арафасида Белоруссия нефтни Қозоғистондан сотиб олиш масаласини кўтарди.

Нашр маълумотларига кўра, бундай етказиб бериш техник жиҳатдан мумкин ва улар божсиз Россия нефтидан кам даромадли бўлади.

23 май куни Белоруссия президенти Александр Лукашенко Қозоғистон элчиси Ёрмуҳамад Ертисбаев билан Минскда Қозоғистон нефтини сотиб олиш бўйича музокараларни жадаллаштиришни режалаштираётганини таъкидлади. Бироқ транзит Россия Федератсияси ҳудудидан ўтади, шунинг учун Москва рухсати олинади. Элчи агар Кремл келишувга рози бўлса, Нур-Султон нефтни етказиб беришни бошлашини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!