Байден Туркияга қўйилган санкцияларни узайтирди

Байден Туркияга қўйилган санкцияларни узайтирди

Америка президенти Джо Байден АҚШнинг Сурия масаласи бўйича 2019 йил Туркияга нисбатан қўйилган санкциясини яна бир йилга чўзди. Бу ҳақда Оқ уй маълумотига таяниб РИА Новости хабар берди.
"Суриядаги ва унинг атрофидаги вазият, хусусан, Туркия расмийларининг Сурия шимоли-шарқини босиб олиш ҳаракатлари ИШИДни йўқ қилиш кампаниясига путур етказмоқда ва тинч аҳолига хавф туғдириб, минтақа тинчлигига ва барқарорлигига путур етказмоқда", – дейилган Байден баёнотида.
Туркия 2019 йилда Сурияга бостириб кириб Қурд кўнгилли қўшинларига қарши қилган ҳарбий ҳаракатлари Санкциялар жорий этилишига сабаб бўлди.
Мазкур тақиқлар асосан Мудофаа ва Энергетика вазирлигига нисбатан қўлланилди. Хусусан, Бош штабининг собиқ қўмондони Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Ақар, энергетика вазири Фотиҳ Донмез ва мамлакатнинг адолат ва ривожланиш партиясининг раис ўринбосари Сулаймон Сойлу санкцияга тушган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!