Байден махфий ҳужжатлар қаерда сақланганига ойдинлик киритди

Байден махфий ҳужжатлар қаерда сақланганига ойдинлик киритди

Жо Байденнинг Вашингтондаги шахсий офиси ва Делавер штатидаги уйида унинг Обама маъмуриятида вице-президент бўлган (2009-2017) даврига оид махфий ҳужжатлар борлиги аниқланди. Адлия департаменти АҚШ маъмурияти ўзгарганидан сўнг махфий ва махфий бўлмаган барча ҳужжатларни Миллий архивга топширишни кўзда тутувчи "Президент ёзувлари тўғрисида"ги қонунни бузиш ҳолатлари юзасидан текширув бошлади.

CNN хабарига кўра, 12 январь куни бўлиб ўтган брифингда журналистлар Байдендан ўзининг Корвети ёнидаги гаражда махфий ҳужжатлар сақланганига қандай муносабатда эканлигини сўрашган. Байден эса улар қулфланган гаражда сақланганини маълум қилган. У аввалроқ таҳлил марказидаги офисида махфий ҳужжатлар топилганини билгач, ҳайрон бўлганини айтган эди. Президент бу қоғозларнинг мазмунини билмаслиги ва махфий маълумотларни сақлашга жуда жиддий ёндашишини таъкидлади.

АҚШ бош прокурори Меррик Гарленд томонидан тайинланган текширув натижаларига кўра, Байден аввалги президент Дональд Трамп билан бўлгани каби тергов қилиниши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!