БАА президенти 2023 йил 7 октябрдаги ҳужумдан олдин Нетаньяхуни огоҳлантиргани айтилмоқда
Исроилда журналистлар Шломи Эльдар ва Рут Ювальнинг «Гаровдагилар: 843 кунлик ҳаракатсизлик» номли китобига оид парчалар эълон қилиниши катта шов-шувга сабаб бўлди.
Муаллифлар китобда Бирлашган Араб Амирликлари президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён 2023 йил 7 октябрдаги оммавий қотилликдан тахминан ўн кун олдин Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни огоҳлантирганини таъкидлаган. Унинг айтишича, ҲАМАС раҳбари Яҳё Синвар Исроилга қарши йирик операция тайёрлаётган бўлган. Журналистларнинг ёзишича, икки раҳбарнинг телефон орқали суҳбати 45 дақиқа давом этган.
Нетаньяху эса ҲАМАС операциясини Ғарбий соҳилда амалга оширишини кутгани ва Исроил ҳар қандай сценарийга тайёр эканини айтгани иддао қилинмоқда.
Китоб муаллифлари ўз маълумотларини Нетаньяхуга танқидий муносабатда бўлган чап-либерал Haaretz газетасида қисман эълон қилинган журналистик суриштирувларга асослаган. Улар, жумладан, юқори лавозимдаги уч нафар хорижлик манба ҳамда суҳбатдан бевосита хабардор бўлган Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг масÐ