Аёл ёлғиз ҳолда таксига чиқиши мумкинми?

Аёл ёлғиз ҳолда таксига чиқиши мумкинми?

Савол

Ассалому алайкум, аёл ёлғиз ҳолда таксига чиқиши мумкинми? Аёл киши маҳрамсиз учоқда сафар қилиши жоизми?


Жавоб

Фиқҳий матнлар ва қоидаларга кўра, аёл бегона киши ҳайдаётган машинага ўтириши жоиз эмас. Лекин бугунги кундаги ҳолат шаҳар ичида қатнайдиган таксиларга нисбатан ўзгарган. Жамоат транспорти сифатида таксидан фойдаланиш зарурат даражасида бўлгани учун ундан фойдаланишга монелик йўқ. Аммо шаҳарлараро таксиларда бошқа йўловчилар бўлмаса, уларга ўтириш жоиз эмас.

Аёл кишининг маҳрамсиз учоқда учишига зарурат бўлса ва борар манзилида маҳрами кутиб олса, унинг ёлғиз бошқа жойга учишининг зарари йўқ. Чунки учоқ машинага қиёс қилинмайди. Поезднинг ҳукми ҳам шундай. Чунки бу икки транспорт воситаси кишини хотиржам қиладиган назоратчилар кузатувида ҳаракатланади. Фақат улардан фойдаланаётган аёллар шаръий ҳудудларни риоя этишлари талаб қилинади.

Аллоҳ янада билгувчироқ.

Мубашшир АҲМАД


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!