Австралияда осмон қизил тусга кирди (видео)

Австралияда осмон қизил тусга кирди (видео)

Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штатида улкан чанг бўрони туфайли осмон қизил тусга кирди. Интернетда ушбу ҳодиса тасвирланган видеоёзувлар тарқалди.

"Бўрон тинганида бутун атроф чанг билан қопланганди. Шамол соатига юз километр тезликда эсди. Кўпчиликнинг мулкига зарар етди", — деб ёзади ролик муаллифларидан бири.

Чанг бўронлари ер сатҳи қуруқ бўлганида ва шамол сониясига бир неча ўн метр тезликда эсганида содир бўлади. Мазкур шамолнинг баландлиги бир неча метрга етиши мумкин.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!