Aurum клубининг 2 нафар қўриқчиси муқаддам судлангани маълум бўлди

Aurum клубининг 2 нафар қўриқчиси муқаддам судлангани маълум бўлди

Мудҳиш қотиллик юз берган “Aurum 898” клубининг ҳибсга олинган қўриқчиларидан икки нафари аввал судланганганлиги аниқланди, деб хабар қилмоқда ҳақда Repost нашри Олий суддаги манбаага асосан.

“Хусусан, 1989 йил Тошкентда туғилган, муассасанинг қўриқлов хизматида ишлаган Ш. Қиличев ва 1982 йилда Самарқанд вилоятида туғилган А. Ҳамроев муқаддам судланган”, - дейилган хабарда.  

Ҳибсга олинган яна икки нафар шахс — 1994 йилда туғилган С. Камолдинов ва 1992 йилда туғилган Ж. Ёрқулов муқаддам судланмаган.

Суд маъмурий материалларни ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, В. Смирнов ва И. Фазлиддиновга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 34-моддасига (бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш) мувофиқ 15 сутка маъмурий қамоқ тайинлади.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман судининг 2018 йил 10 августдаги ажримига муфовиқ айбланувчилар Ш. Қиличов, А. Хамраев, Ж. Ёрқулов ва С. Камолдиновга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг Юнусобод туманидаги "Aurum 898" тунги клубида 9 август кечаси курашчи Жамшид Кенжаев ва клуб қўриқчилари ўртасида юз берган жанжал оыибатида, Кенжаев вафот этган эди.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!