Асакада салкам 1 кг опийни 12 минг долларга пуллаётган шахслар қўлга олинди

Асакада салкам 1 кг опийни 12 минг долларга пуллаётган шахслар қўлга олинди

Андижон вилоятининг Асака туманида 9 август куни «Қорадори—2018» тадбири давомида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситасини ўтказишга уриниш ҳолатининг олди олинди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Туманнинг Зарбдор маҳалласида яшовчи К.М. ва Асака шаҳрида истиқомат қилувчи С.Б. 927,1 грамм «опий» гиёҳвандлик моддасини К.М. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинада 12 000 долларга сотаётган вақтида ушланди.

Аниқланишича, ушбу наркотиклар Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб ўтилган. «Суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида.

Manba: 7news.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!