Аргентина терма жамоасидаги 10-рақам кимга ўтиши маълум бўлди
39 ёшли ҳужумчи Лионель Месси аввалроқ Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини маълум қилган эди.
ESPN Argentina маълумотига кўра, агар миллий жамоа бош мураббийи Лионель Скалони шартномасини узайтирса, Месси кетганидан сўнг 10-рақам «Комо» ярим ҳимоячиси Николас Пасга берилади.
Яқинда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 21 ёшли ярим ҳимоячи Аргентина терма жамоаси билан кумуш медалларни қўлга киритди. Пас гуруҳ босқичининг 2 та учрашувида иштирок этиб, натижавий ҳаракат қайд этмади.
Пас Аргентина терма жамоаси сафида жами 11 марта майдонга тушган. Унинг ҳисобида 1 та гол ва 1 та голли узатма бор.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
