АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Эронга нисбатан худди Хитой билан савдо урушида қўлланган тактикани — баландпарвоз таҳдидлар ва куч намойиш этиш орқали «максимал босим» ўтказиш усулини қўллашга ҳаракат қилмоқда. Бироқ бу кутилганининг акси бўлган натижани бермоқда.
Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Теҳрон Вашингтонга ён беришга шошилмаяпти. АҚШнинг бошқа қатор савдо шерикларидан фарқли ўлароқ, Эрон жаҳон нефть маҳсулотларининг 20 фоизи ўтадиган муҳим артерия — Ҳўрмуз бўғози устидан назоратни ўзининг асосий козири (устунлиги) деб ҳисоблайди.
Бозорларнинг Трамп томонидан бўғозни блокада қилиш ҳақидаги таҳдидларига бўлган муносабати иқтисодий қўрқитиш тактикаси тескари натижа бераётганини кўрсатди: Brent маркали нефть нархи зудлик билан 8 фоизга кўтарилди, таҳлилчилар эса қарама-қаршилик чўзилиб кетган тақдирда нархлар баррелига 120 долларгача чиқиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
АҚШ ичида бу жараён аллақачон фуқаролар ҳамёнига таъсир қила бошлади: Moody's маълумотларига кўра, Америкадаги уй хўжаликлари бир йил олдингига нисбатан ҳар ойда ўртача 233 доллар кўпроқ маблағ сарфламоқда.
Телеканалнинг қайд этишича, Теҳрон Пекин тажрибасидан сабоқ чиқарган кўринади ва қатъий позицияни эгаллаган. Эрон парламенти спикери Муҳаммад Бақир Қолибоф Ҳўрмуз бўғозининг блокада қилиниши фақат бензин нархини оширишини ва бу энг аввало америкаликларнинг ўзлари учун ёқилғини камроқ ҳамёнбоп қилиб қўйишини очиқ таъкидлади.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов март ойида «Манчестер Сити»да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва мукофот топширилгандан сўнг клуб матбуот хизматига қисқа интервью берди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
Давлат раҳбарлари тобора ҳарбий кучни асосий таъсир воситаси сифатида қўлламоқда, маҳаллий можаролар эса бир-бирига тўғридан-тўғри таъсир ўтказа бошлаган.
Бошқа баёнотлар:
— Улар музокараларга қайтиб келиб, биз истаган ҳамма нарсани беради, деб ўйлайман. Мен ҳаммасини хоҳлайман. Менга 90% ҳам, 95% ҳам керак эмас. Мен ҳаммасини хоҳлайман;
2026 йил I-чорагида Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва фарминспекция бошқармаси томонидан талабларни қўпол равишда бузган 23 та дорихонанинг лицензияси бекор қилинди.