Самарқанд вилояти. 2023 йил 28 март куни Самарқанд шаҳар Азимбекова кўчасида яшовчи 37 ёшли Р.И. ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил сентябрь ойида таниши 39 ёшли Х.А. фуқароларни АҚШ давлатига юбориш билан шуғулланишини, укасини ҳам АҚШга юборишини айтиб ишонтириб, Самарқанд шаҳар Панжоб маҳалласида жойлашган “Хусен бобо” ошхонаси олдида жами 4.500 АҚШ доллар пулларини қўлга киритиб, берган ваъдасини бажариш учун ишлатмай, уларни ўзининг эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлигини баён этган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида Х.А. аввал ҳам бу турдаги жиноятларни содир эткани учун судлангани ва у айни вақтда жазо муддатини ўтаб келаётгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.