Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари бўйича АҚШ Меҳнат вазирлиги томонидан жорий йилнинг 26 сентябрь куни эълон қилинган ҳисоботда Ўзбекистоннинг юқори натижаси эътироф этилди.
Жаҳоннинг 130 дан ортиқ давлати ўрин олган мазкур ҳисоботда мамлакатимиз кетма-кет иккинчи йилдирки болалар меҳнатини бартараф этишга қаратилган саъй-ҳаракатлар самарадорлиги бўйича сезиларли тараққиётга эришаётган давлатлар тоифасидан ўрин олди.
Ўтган йилги ҳисоботда ушбу тоифада Ўзбекистон билан биргаликда 9 та давлат ўрин олган бўлса, жорий йилги ҳисоботда фақатгина 4 та мамлакат — Ўзбекистон Аргентина, Колумбия ва Кот-д’Ивуар эътироф этилган.
Эътиборлиси, Ўзбекистон бундан 12 йил аввал болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича ҳеч қандай саъй-ҳаракатни амалга оширмаётган давлат сифатида сўнгги 4-тоифага киритилган бўлган.
Ҳисоботда сўнгги йилларда Ўзбекистонда Давлат раҳбари Ш.Мирзиёев бошчилигида қатъий сиёсий ирода, муаммо ечимига тизимли ва изчил ёндашув асосида меҳнат муносабатлари соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар самарадорлиги юқори баҳоланган.
Шунингдек, АҚШ меҳнат вазилигининг Болалар меҳнати, мажбурий меҳнат ва одам савдоси офиси (ILAB) вакили Сара Соломон томонидан Ҳисобот тақдимотида Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам қисқа вақт ичида таъсирчан тараққиётга эриша олган намунали давлатга айланиб бораётганлиги таъкидланди, дейилади Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси хабарида.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
Аввалроқ Германия канслери Мерц Киевга етказиб бериладиган қурол-яроғ турларига чекловлар олиб ташланиши ва уларни биргаликда ишлаб чиқаришни молиялаштириш ҳақида маълум қилганди.
Шамолли об-ҳаво ва шамол энергетикаси орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши туфайли Германияда электр энергияси нархи пасайиб, бир неча соат давомида нол даражадан пастда қола бошлади.
Вазирликнинг маълум қилишича, сейсмик фаоллик магнит бўронига боғлиқ ҳодиса эмас. Шунингдек, зилзилани вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойини прогноз қилиш имкони йўқ.
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Россиянинг Рязан вилоятидаги “Дягилево”, Мурманск вилоятидаги “Оленя”, Иркутск вилоятидаги “Белая” ва Иваново вилоятидаги “Иваново” аэродромларига Украина дронлари ҳужум уюштирган.
Хабарингиз бор, 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтди ва унда Франциянинг ПСЖ клуби "Интер"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор ЕЧЛ ғолибига айланди. Аммо бу фожиали оқибатларга ҳам олиб келди.
Мудофаа вазирлиги "harbiy Wi-Fi" сифатида танилган Линк-16 орқали маълумотлар алмашинувини таъминловчи CRC System Interface (CSI) тизими бўйича келишувни имзолади.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бу ҳақда “Ishonch uz” сайтига берган интервюсида айтиб ўтди.
"2024 йилда Россия Қуролли Кучлари билан 374,2 мингдан 407,2 минг нафаргача одам шартнома имзолаган", дея маълум қилди “Важние истории” федерал бюджет харажатлари маълумотларига таяниб.
ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.
Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.