АҚШда совуқ об-ҳаво қурбонларининг сони 30 кишидан ошди

АҚШда совуқ об-ҳаво қурбонларининг сони 30 кишидан ошди

АҚШда совуқ об-ҳаво қурбонларининг сони 30 кишидан ошди

Америка Қўшма Штатларининг жанубий минтақаларига тушган ноодатий совуқ ва қалин қор туфайли 34 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CBS телеканали маълумотларига таяниб, «РБК» хабар берди.

Телеканалда айтилишича, қурбонлар сони бўйича энг юқори кўрсаткич Техасда қайд этилди. Ушбу штатда совуқ об-ҳаво билан боғлиқ ҳодисалар натижасида 20 киши ҳалок бўлди. Штатнинг 300 минг аҳолиси электрсиз, 260 мингдан ортиғи сувсиз қолди.

Шунингдек, The New York Times газетаси ҳалок бўлганлар сони 38 нафарни ташкил қилаётгани ҳақида хабар берган.

«Баъзилар музли йўлларда юз берган бахтсиз ҳодисалар туфайли, баъзилари совуқдан вафот этган. Айрим ҳолларда исинишга уринишлар ҳам ўлимга олиб келмоқда» — дейилади газета хабарида.

Совуқ об-ҳаво туфайли сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар бутун АҚШ бўйлаб юзага келмоқда, ичимлик суви етказиб берувчи қувурлар совуққа дош беролмаяпти. Бундан ташқари, 18 февраль куни 2,5 миллион киши электрсиз қолган.

Одамлар автомобилда исинишга ҳаракат қилмоқда, натижада автомобиль ичида ис газидан заҳарланиш бўйича битта ҳолат қайд этилди. Шу билан бирга, хонадонларни газ плитаси ёки каминлар билан иситишга уринишлар ёнғинга олиб келмоқда.

Прогнозларга кўра, мамлакат жанубидаги ноодатий совуқ яна бир неча кун давом этади.

Шунингдек, Bloomberg АҚШда рекорд даражадаги совуқлар шамол электростанциялари ва қуёш батареяларининг ишдан чиқишига олиб келгани, бу эса электр энергияси ва газ нархларининг кўтарилишига сабаб бўлгани  ҳақида хабар берган. Техас электр тармоғи операторининг айтишича, электр қуввати танқислиги электр станцияларида табиий газ етишмаслиги ва музлаш туфайли шамол электр станцияларининг тўхтаб қолиши билан боғлиқ.

Аввалроқ Техас штатидаги магистрал йўлни муз қоплаши оқибатида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида камида 130 та машина тўқнашгани ҳақида хабар берилганди. Ҳалок бўлганлар сони олти кишига етган, яна 36 киши турли даражадаги жароҳатлар билан касалхоналарга ётқизилган.

NBC телеканалининг хабар беришича, об-ҳаво шароити туфайли йирик йўл-транспорт ҳодисалари штатнинг бошқа ҳудудларида ҳам содир бўлган. Уларда камида уч киши ҳалок бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!