АҚШда совуқ ҳаво туфайли ҳалок бўлаётганлар сони ортмоқда

АҚШда совуқ ҳаво туфайли ҳалок бўлаётганлар сони ортмоқда

АҚШда совуқ ҳаво ва кучли қор ёғиши туфайли вафот этганлар сони 47 кишига етди. Бу ҳақда "The Washington Post" ўз ҳисоб-китобларига асосланиб хабар берган.  

Жабрланганларнинг аксарияти Техас штатида бўлиб, у ерда аҳоли ноқулай об-ҳаво шароити туфайли электр энергиясиз қолган. 

Техасда вафот этганлар 30 кишини ташкил этмоқда. 

Қутқарувчиларга кўра, қурбонлар сони кўпайиши мумкин. 

Штатдаги қудуқлар, газ қувурлари ва шамол турбиналари музлаб қолган. 

Шунингдек, АҚШда миллионлаб одамлар электр энергиясиз қолмоқда. 

Аввалроқ, АҚШдаги кучли қор бўрони 21 кишининг ҳаётига зомин бўлгани ҳақида хабар бергандик.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!