АҚШда қундузларда ҳам “COVID-19” инфекцияси аниқланди

АҚШда қундузларда ҳам “COVID-19” инфекцияси аниқланди

AҚШнинг Жоржия штатида қундузлар “COVID-19” билан зарарланган. Бу ҳақда Жоржия штатидаги аквариум матбуот хизмати хабар бермоқда. Манбага кўра, ҳайвонларнинг нафас олиш тизимида муаммолар пайдо бўлган. Уларда бурун оқиши, баъзиларида эса йўтал, чарчоқ каби аломатлар кузатилмоқда. 

“Уларнинг тўлиқ тикланиши кутилмоқда.. Қундузларлар ташриф буюрувчиларга кўрсатилмайди ва улар мутахассислар назорати остида”, дейилади хабарда.

Ҳайвонлар инфекцияни касаллик аломатлари сезилмаган аквариум ходимидан юқтириб олгани айтилмоқда. Негаки, улар меҳмонлар билан бевосита алоқада бўлмайди.

Aввалроқ Канададаги Далхаузи университети тиббиёт мактабининг патология кафедраси олимлари денгиз ҳайвонларини коронавирусни юқтириш хавфи борасида хавотир билдиришган эди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, чиқинди сувлар билан бирга “SARS-CoV-2” вируси жаҳон океанларига тушиб, унинг ҳайвонот оламини зарарлаши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!