АҚШ федерал суди қора танли фермерларнинг қарзларини коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун режалаштирилган жамғарма ҳисобидан тўлашни вақтинча тақиқлади. Ирқий тенгсизликни йўқ қилиш дастури қишлоқ хўжалигида пул ишлаб топган оқ танли ишбилармонларнинг даъволари сабабли тўхтатилди, деб ёзади Associated Press.
Висконсин штатида Милуокидаги округ судьяси Уилям Гризбах 10 июнь куни буйруқ чиқариб, қора танли фермерларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги дастурни вақтинча тўхтатиб қўйди ва камситишлардан шикоят қилган оқ танли фермерлар томонига ўтди.
АҚШ Президенти Жо Байден маъмуриятининг дастурига кўра, пандемия оқибатларини бартараф этиш учун фонддан тўрт миллиард (1,9 триллион доллар) қора танлилар, америкалик ҳиндулар, испанлар, осиёлик америкаликларга берилган қишлоқ хўжалиги кредитларини тўлаш учун ажратилиши режалаштирилган эди. Озчиликни ташкил этувчи фермерлар ўнлаб йиллар давомида уларга ҳукумат ёрдами ва қарзларидан адолатсиз равишда маҳрум қилинаётганликлари ҳақида баҳс юритиб келмоқдалар.
Wisconsin Institute for Law and Liberty юридик фирмаси оқ танли фермерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, 2021 йил апрель ойида судга даъво аризаси билан мурожаат қилди. Инсон ҳуқуқлари фаоллари озчиликлар олдидаги қарзлардан кечиш Висконсин, Миннесота, Жанубий Дакота, Миссури, Айова, Арканзас, Орегон ва Кентукки фермерлари учун адолатсиз эканлигини таъкидламоқда. АҚШ банклари, ўз навбатида, йўқолган фоизли даромадлари учун давлатдан қўшимча товон пули кутгунча қора танли фермерларга пул тўлашдан бош тортдилар.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.