Аввалроқ бўрон қурбонлари сони 11 киши экани хабар қилинган эди.
Associated Press'нинг хабар беришича, ҳалок бўлганлар орасида Массачусетс ва Огайо штатларидан бўлган икки киши бор. Уларни қор тозалаш машиналари уриб юборган. Шунингдек, Арканзас ва Техас штатларидаги чана учаётган ўсмирлар ҳам вафот этган.
Маълум қилинишича, Нью-Йоркда 38 сантиметргача, Питтсбург шимолидаги ҳудудларда эса 50 сантиметргача қор ёққан.
Хабар берилишича, қор бўрони Қўшма Штатларда 200 миллиондан ортиқ одамга таъсир кўрсатган. Ноқулай об-ҳаво туфайли миллиондан ортиқ хонадон электрсиз қолган. Йўлларда музлаш юз берди, бу эса авариялар сонининг ошишига олиб келган.
Шунингдек, 20 мингдан ортиқ авиапарвозлар бекор қилинган ёки кечиктирилган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.