АҚШда полициячи тиз чўккан эркакни отиб ташлади

АҚШда полициячи тиз чўккан эркакни отиб ташлади

Шимолий Калифорнияда полициячи тиз чўкиб турган эркакни отиб ташлади. Бу ҳақда The Guardian ёзмоқда.

Нашрнинг хабар беришича, воқеа Вальехо шаҳрида Walgreens дўкони яқинида бўлган ва маҳаллий аҳолининг ғазабини қўзғаган.

Сан-Францискода яшовчи Шон Монтеррос дорихонада ўғирлик бўлгани ҳақида чақирувга асосан келган полициячи томонидан ўлдирилди.

“У полиция келганида тиз чўкди ва таслим бўлди. Аммо полициячилар уни отиб ташлади. Улар уни тўғридан-тўғри машинадан отиб ташладилар", — деди марҳумнинг оиласини ҳимоя қилувчи адвокат Мелиссу Нольд.

Ўз навбатида, Вальехо полицияси бошлиғи Шоуни Уилямс 3 июнь куни зобит Монтерроснинг ҳаракатларида таҳдидни кўргани сабабли ўқ узганини айтди. Шу билан бирга, Уилямс отган полициячининг исмини маълум қилмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!