АҚШ янги довулдан 30 млрд доллар зиён кўриши мумкин

АҚШ янги довулдан 30 млрд доллар зиён кўриши мумкин

Ҳозирда АҚШнинг Флорида штати соҳилларига етиб келган “Майкл” довули 30 млрд долларлик иқтисодий зиён етказади. AccuWeather компаниясининг бундай прогнози Fox News телеканали сайтида берилган. 

Гап, турар-жойлар ва хўжалик иншоотларининг кучли шамолда шикастланиши ҳақида бормоқда. Зиён қийматини ҳисоблашда табиий офат сабабли бизнеснинг қўлдан чиқарадиган даромади ҳам ҳисобга олинган. AccuWeather президентининг айтишича, шамол оқибатида дарахатлар ағанайди, бу эса электр узатиш линиялари узилишига олиб келиши мумкин. Электр энергияни узатишни тиклашга бир неча ҳафта талаб этилиши мумкин. 

Мутахассисларнинг баҳолашича, “Майкл” сентябрда кузатилган “Флоренс” довулидан камроқ даражада вайронкор бўлади. Moody's Analytics таҳлилий агентлиги маълумотларига кўра, “Флоренс”дан 38 млрд доллардан 50 млрд долларгача зиён кўрилган.  

Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат ҳудудидаги шамол тезлиги 240 км/соатни ташкил қилмоқда. Довулга охиргидан битта олдинги 4-даража берилган. Довул сабабли Флорида, Алабама ва Жоржия штатларида фавқулодда вазият тартиби киритилган. 

Жоржия губернатори Нейтан Дилнинг маълум қилишича, миллий гвардиянинг 1,5 мингга яқин жангчиси қутқарув ва тиклаш ишларига шай ҳолатга келтирилган.

Manba: kun.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!