АҚШ хитойлик олимлар ва аспирантларнинг мамлакатга киришини тақиқлади

АҚШ хитойлик олимлар ва аспирантларнинг мамлакатга киришини тақиқлади

АҚШ хитойлик олимлар ва аспирантларнинг мамлакатга киришини тақиқлади. Ушбу қарорни AҚШ президенти Дональд Трамп қабул қилди.

Таъкидланишича, тақиқ мамлакатнинг интеллектуал мулки ва технологияларини ҳимоя қилиш мақсадида ўрнатилади. Хитойдан иммигрант бўлмаган Хитой фуқароларига тадқиқот ёки ўқиш учун F ёки J визаларига киришни чеклаш режалаштирилган. Мамлакатга қонуний равишда келган талабалар учун истисно қилинади.

“Хитой AҚШ хавфсизлиги ва иқтисодиётига таҳдид солувчи ҳаракатни содир этмоқда, яъни AҚШ технологияларини ўғирламоқда”, дейилади хабарда.

Май ойининг бошида AҚШ Савдо вазирлиги Хитойнинг 24 та бизнес ва ҳукумат ташкилотларига нисбатан санкцияларни жорий қилди. Бунга жавобан Хитой AҚШдаги баъзи сиёсий кучларни "янги совуқ уруш"га ундаяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!