АҚШ ва Япония раҳбарлари биргаликда гольф ўйнашди
Япония ҳукумати раҳбари Синдзо Абэ ва АҚШ президенти Дональд Трамп Тиба префектурасида жойлашган “Mobara Country Club” гольф клубида биргаликда гольф ўйнашди.
Машҳур гольф ўйинчиси Исао Аоки икки мамлакат раҳбарларига ҳамроҳлик қилди, дейди “MK.ru”.
Маълумот ўрнида, АҚШ ва Япония раҳбарлари бундан олдин ҳам тўрт маротаба гольф ўйнашган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).