АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши янги даражага чиқди

АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши янги даражага чиқди

Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Хитой Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) Вашингтонга қарши даъво билан мурожаат қилди.

"Кун" нашрининг хабар беришича, бу даъво Америка Қўшма Штатлари томонидан фотоэлементлар ва қуёш батареялари импортига нисбатан қўлланилган 30 фоизлик божларга жавоб бўлиб, улар нафақат Хитойнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларига зарар етказган, балки ЖСТ қоидалари ва принципларининг ишончлилиги ҳамда жиддийлигига ҳам таъсир кўрсатди, дея таъкидлайди идора.

Вазирликнинг хулосасига кўра, АҚШ ҳукумати аниқ ҳаракатларни амалга ошириши, ЖСТ қоидаларини ҳурмат қилиши ва уларга риоя этиши, шунингдек, савдо соҳасини нормал даражага қайтариш учун нотўғри ҳаракатлардан тийилиши керак.

Қўшма Штатлар ва Хитой ўртасидаги савдо алоқалари 2018 йил бошида кескинлашиб кетди. Бунинг сабабларидан бири АҚШ президенти Дональд Трампнинг савдо тақчиллиги юқори даражада эканидан норозилиги бўлиб, шундан кейин у Хитой товарларига нисбатан протекционистик чоралар жорий этилишини эълон қилди. Давлатлар умумий қиймати 100 миллиард доллардан ортиқ миқдордаги бир-бирига импорт чекловлари жорий этди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!