АҚШ Ўзбекистон боғчалари учун 21,5 млн доллар ажратади

АҚШ Ўзбекистон боғчалари учун 21,5 млн доллар ажратади

"Меҳр-шафқат" корпуси (Mercy Corps) Мактабгача таълим вазирлиги ва ССВ қошидаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Ўзбекистоннинг мактабгача таълим муассасаларида овқатланишни яхшилаш дастури бўйича меморандум имзолади.

Қайд этилишича, ушбу дастур АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан молиялаштирилади. Мазкур 21,5 миллион долларлик дастур Ўзбекистондаги 40 мингдан зиёд МТМларни озиқ-овқат билан таъминлаш ҳамда Қорақалпоғистон ва Сурхондарё вилоятидаги 245 та қишлоқ ва кам таъминланган МТМларидаги 90 минг нафар бола учун овқатланиш ва таълим олишни такомиллаштириш учун қўшимча инфратузилмани ривожлантиришни кўзда тутади.

Ушбу уч томонлама битим МТМларни кундалик озиқ-овқат билан таъминлаш, саводхонлик даражасини ошириш, ўқитувчилар ва тиббиёт ҳамшираларини ўқитиш, мактабгача таълим муассасалари, жумладан, синфхоналари, ошхона ва жамоат ҳожатхоналарини таъмирлаш орқали Ўзбекистон ҳукумати ва Mercy Corps халқаро нодавлат ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликни расман мустаҳкамлайди.

Шунингдек, мактабгача таълим даражасини яхшилаш бўйича Ўзбекистоннинг устувор режаларига мувофиқ равишда, мазкур дастур 3-7 ёшдаги болалар учун сифатли таълим олишни кенгайтириш бўйича ҳукуматнинг таълим секторига оид режасини (2019-2023 йиллар учун) қўллаб-қувватлайди.

"Дунё болалари қатори Ўзбекистон болаларига ҳам пандемия таъсир қилмоқда. Шу сабабли ССВнинг ушбу шериклик таркибига кириши соғлиқни сақлаш ва санитария ҳолатини янада яхшилашга имкон беради. Биргаликда ҳаракат қилиб, биз мактабгача ёшдаги болаларнинг соғлом ва хавфсиз бўлишларини таъминлашимиз мумкин", деган АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэль Розенблюм.

Хабарга кўра, АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги "Ўзбекистонда таълим ва болалар учун озиқ-овқат Makgovern-Doul халқаро дастури"ни 2024 йил сентябрь ойигача амалга ошириш мақсадида Mercy Corps билан ҳамкорлик қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!