АҚШ Украина учун қарзга ботишга тайёр — Трамп

АҚШ Украина учун қарзга ботишга тайёр — Трамп

AҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг ўғли Вашингтонни Украина манфаати учун қарзга ботиб, америкаликлар фаровонлигига зиён етказувчи сиёсат олиб боришга тайёрликда айблади. Бу ҳақда у Твиттерда ёзган.

Унинг сўзларига кўра, Оқ уйда фуқароларнинг кейинги авлодлари учун етарли бўлган қарзлар тўпланади.

“Бизда Украинага 130 миллиард доллар қарз бериб, ўзимиз кўтара олмайдиган қарзни фарзандларимиз ва набираларимизга бериш имконияти бор”, — деди у.

Кичик Трампнинг сўзларига кўра, Вашингтон ҳатто AҚШда ҳаво транспорти тизимининг ишлашини ҳам таъминлай олмаяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!