АҚШ Туркия банкларига катта босим ўтказди

АҚШ Туркия банкларига катта босим ўтказди

Америка ҳукумати турк банкларига Россия билан ҳамкорликни давом эттириш учун қаттиқ санкциялар билан таҳдид қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Туркиядаги манбаларига таяниб.

«Ҳозирда мамлакатдаги бир қатор хусусий банклар санкциялар сиёсати билан боғлиқ ҳолда АҚШдан огоҳлантиришлар олмоқда. Бу ҳатто таҳдидли оҳангга ҳам етади», — деди манба.

Хабар берганимиздек, яқинда турк банклари Россиядан пул ўтказмаларини қабул қилишдан бош торта бошлади. Бундан олдин ҳам Туркияда Мир тўлов картаси тўхтатилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!