АҚШ Россия пулемётларининг нусхасини ишлаб чиқармоқчи

A A A
АҚШ Россия пулемётларининг нусхасини ишлаб чиқармоқчи

Америка махсус қўшинлари қўмондонлиги USSOCOM Россиянинг дунёда кенг тарқалган пулемётларини АҚШда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш талаби билан чиқди, деб ёзади РИА Новости The National Interest нашрига асосан.

Гап, хусусан, ПКМ - Пулемёт Калашникова модернизированный, 7,62мм патронли, ва НСВ - Никитин, Соколов, Волков оғир пулемёти, 12,7 мм патронли пулемётлар ҳақида кетмоқда.

Хабарда айтилишига кўра, USSOCOM Америка қурол ишлаб чиқарувчилари орасида ушбу пулемётларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида тендер эълон қилган.  

Ишлаб чиқарувчилар олдига Россиянинг ушбу қуроллари “технологияси сирини очиш ва техник кўрсатгичлари бўйича уларга тенг ёки улардан устун бўлган нусхасини ишлаб чиқариш” шарти қўйилган.  

Шу билан бир вақтда АҚШ Қўмондонлиги компанияларни ушбу қуролларнинг чизмалари ва бошқа техник маълумотларни тақдим этмаслигини, компаниялар ушбу маълумотларни мустақил равишда топишлари лозимлиги айтиб ўтилган.

Агар компаниялардан бирортаси ушбу қуролларини ишлаб чиқаришни уддаласа, улар Россия қуроллари нусхаларини АҚШ ҳудудида америкада ишлаб чиқарилган деталлардан ва америка ишчи кучи ёрдамида амалга ошириши керак дейилган.

Нашр хабарида айтилишига кўра, икки Россия пулемёти – бу ушбу йўналишдаги биринчи қадам бўлади. Келажакда америкаликлар хорижда ишлаб чиқарилаётган бошқа қуролларининг нусхаларини ҳам ишлаб чиқариши мумкин, дейилган мақолада.

Бунга нимаб сабаб бўлган?

The National Interest муаллифи Майкл Пек ёзишига кўра, дунёдаги исталган қайноқ нуқтада олинган фото ёки видеони кўрсангиз, унда жангарилар ёки қўзғолончилар қўлида албатта Россия қуролини ёки унинг маҳаллий нусхасини кўрасиз. Бу оддий Калашников автоматидан бошлаб оғир пулемётлар ва ракета установкаларигача.

АҚШ Махсус қўшнлари қўмондонлиги USSOCOM жангарилар гуруҳларидан бирортасига қурол етказиб берганда, улар дунё қурол бозорларидан ахтариб, Россия қуролларини ва унинг эҳтиёт қисмларини сотиб олишга мажбур бўлмоқда.

Россия қуролини сотиб олишга шунча маблағ сарфланар экан, ушбу қуроллар нусхаларини Америкада ишлаб чиқаришни йўлга қўйса бўлмайдими? Мана шу сабабли USSOCOM америка ишлаб чиқарувчиларидан Россия қуролларининг нусхасини ишлаб чиқаришга қарор қилган.

Муаллифлик ҳуқуқлари

Мақола сўнггида муаллиф ўз-ўзига Америка ўз ҳудудида Россия қурол яроғини муаллифлик ҳуқуқларини сақламаган ҳолда ишлаб чиқариши мумкинмикан, деган савол билан мурожаат қилган. Ва шу заҳотиёқ “Россия ва Хитой шпионлари америка технологияларидан фойдаланишда ўзларини тийиб турмаган” деган хулоса билан буни оқлашга уринган.

Нима бўлганда ҳам хорижий қурол аслаҳани аллақандай номаълум халқаро қурол савдогарларидан сотиб олгандан кўра америкада ишлаб чиқариш ғояси ақлли фикр – деган сўзлар билан мақолага якун ясалган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Галибаф: “Эроннинг жавоби шунчалик даҳшатли бўладики, улар ёлвориб узр сўрашади”

Эрон парламенти спикери АҚШ ва Исроилга “вайронкор жавоб” билан таҳдид қилди.

Эрон олий раҳбари телевидение орқали мурожаат қилади

Али Хоминаий яқин соатларда телевидение орқали халққа мурожаат қилиши кутилмоқда.

"Манчестер Сити" ҳам Абдуқодир Ҳусановга мурожаат қилди

"Манчестер Сити" ижтимоий тармоқларда янги пост қолдирди.

Эрон нега араб давлатларига зарба бермоқда?

Кўпчилик нега эронликлар Форс кўрфазидаги араб монархиялари ҳудудларига зарба бераётганини тушунмаяпти. Ахир улар яширинча Эрон нефтини сотишда ёрдам берган, тинчлик тарафдори бўлган, гўёки бевосита алоқаси йўқ эди, деган фикр бор.

Тожикистонда “тахт” транзитига тайёргарлик бошландими?

Тожикистонда эҳтимолий “тахт” транзити ҳақидаги гап-сўзлар яна кучайди.

Эрон олий раҳбарига уюштирилган ҳужум қандай тайёрланган эди?

АҚШ Марказий разведка бошқармаси Эрон олий раҳбари Али Хоманаий вафот этишидан олдин бир неча ой давомида уни кузатиб борган.

АҚШда “асрнинг энг ижобий бурилиши” юз берди

Мазкур чиқиш Россия босқинининг тўрт йиллиги санасига тўғри келган бўлса ҳам Украинадаги уруш қисқача тилга олинди.

Гвардиола нега Ҳусанов "Ньюкасл"га қарши ўйин танаффусида майдонга туширилганини изоҳлади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда Рубен Диаш ўрнига Абдуқодир Ҳусановни тушириш борасидаги қарорига изоҳ берди.

Роналду ўз мақсадига эришди

Криштиану Роналду яқинда клуб бошқарувидан норозилигини билдириб, "Ан-Наср"нинг бир нечта ўйинига бойкот эълон қилган эди.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

“Ан-Наср” Роналдуни сотадиган бўлди. Биринчи харидор аниқ

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Қорақалпоғистондаги “Борсакелмас” қўриқхонаси фотоқопқонига қорақулоқ муҳрланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги “Борсакелмас” давлат буюртма қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонларга қорақулоқ муҳрланди.

Ер юзидаги совуқлик рекорди қайд этилди

"Восток" станциясидаги олимлар 15 февраль санаси учун Ер юзасидаги энг паст ҳароратни қайд этишди.

Эрон илк бор Европа давлати томонга ракета отди

Буюк Британия мудофаа вазири Жон Хили BBC’га берган баёнотида Эрон Кипр томон икки ракета учирганини маълум қилди.

Америкаликлар оммавий равишда мамлакатни тарк этмоқдами?

Ўтган йили АҚШдан кетганлар сони келганлардан кўп бўлди — бу ҳолат 1930-йиллардаги Буюк депрессиядан бери илк бор кузатилди.

АҚШ ва Исроил раҳбарлари Эрон масаласида кескин баёнотлар берди

АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши операция «режадан олдинда» кетаётганини билдириб, «48 нафар етакчи бир зумда йўқ қилинди. Бу жуда тез содир бўлди», деди.

Эрлинг Холанд Абдуқодир Ҳусановга бағишлаб пост жойлади

"Манчестер Сити" ва Норвегия терма жамоаси юлдузи Эрлинг Холанд ўз Instagram саҳифасида ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановни туғилган куни билан табриклади.

Трамп Эрон билан гаплашишга тайёрлигини билдирди: "Улар буни олдинроқ қилиши керак эди"

АҚШ маъмурияти раҳбари Дональд Трампнинг таъкидлашича, Эрон раҳбарияти Америка операциясидан сўнг Вашингтон билан музокаралар бошлаш истагини билдирган.

АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида Эрондаги мактабнинг 170 нафар ўқувчи ва педагог ҳодими ҳалок бўлди

Бу ҳужумдан олдин, Минаб шаҳридаги қизлар мактабига қилинган ҳужум оқибатида 40 нафар ўқувчи ҳалок бўлгани маълум қилинган эди.

Ҳизбуллоҳ Исроилга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди

Ҳизбуллоҳ Ливан давлатини эмас, Эрон режимини танлади ва тинч аҳолимизга ҳужум қилди.

Прокуратура ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Эрон жанубидаги фожиа: Қизлар мактабига берилган зарба қурбонлари 165 нафарга етди

Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга таяниб "Fars" агентлиги хабар берди.

Нетаняху Эронга қарши зарбаларни кучайтиришини билдирди

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Эронга қарши ҳужумлар янада кучайтирилишини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг «Х» (собиқ Twitter) саҳифасида ёзган.

Трамп: Эрон икки ҳафта ичида ядровий қуролга эга бўлиши мумкин эди

Унинг айтишича, айнан шу сабабли АҚШ Эронга қарши ҳужум уюштирган.

Яқин Шарқда логистика издан чиқмоқда

Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Исроил армияси 100 минг захирачини жалб этишга тайёргарлик кўрмоқда

Исроил армияси — Israel Defense Forces — Эронга қарши «Арслон нидоси» операцияси доирасида тахминан 100 минг нафар захирачи ҳарбийни қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

Эрон Абу-Дабидаги Франция ҳарбий-денгиз базасига зарба берди — БАА Мудофаа вазирлиги

Маълумотга кўра, ҳужум Абу-Дабида жойлашган Франциянинг доимий ҳарбий-денгиз объектига қаратилган.

Бухорода 16 ёшли ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди

У кўп қаватли уй томидан сакрашга уринган, тезкор хизматлар эса ҳодисанинг олдини олган.

Бекободда ИИБ ходими уриб юборган эркакнинг жасади 80 кундан сўнг топилди

Эр-хотин жасадни иккинчи машинага юклаб, ҳодиса жойидан 35 км узоқликдаги Фарҳод каналига ташлаб юборган.

Боливияда нақд пул олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради

Санта-Круздан Эл-Алтога учаётган C-130 самолёти аэропорт яқинида қулагач, машиналарга урилган

Эрон баллистик ракеталар учирди

Эрон томонидан баллистик ракеталар учирилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Эрон ТИВ: Олий раҳбар ва президент тирик

Аббос Ароқчи маълум қилишича, Али Хоминаий ва Масъуд Пизишкиён тирик ва хавфсиз жойда.

Нетаняҳу: Операция узоқ давом этади

Биньямин Нетаньяҳу ҳарбий операция қисқа муддатли бўлмаслигини маълум қилди.

Эрон Ҳормуз бўғозини ёпиш ҳақида буйруқ бергани маълум қилинди

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Эрондаги Ҳормуз бўғозини тўлиқ ёпиш ҳақида буйруқ бергани ҳақида хабарлар тарқалди.

Дубайда портлаш: Palm Jumeirah ҳудудида ёнғин

Palm Jumeirah туманида ракета зарбасидан сўнг меҳмонхона биносида ёнғин чиққан.

Буюк Британия Эронга қарши операцияларда иштирок этмоқда

Буюк Британия Ҳарбий-ҳаво кучлари Яқин Шарқда Эрон томонидан Исроил ва АҚШ объектларига йўлланган ҳужумларни қайтаришда иштирок этмоқда.

Исроил Эроннинг стратегик мудофаа тизимларига қарши зарбаларни якунлаганини билдирди

Исроил мудофаа кучлари Эроннинг стратегик мудофаа тизимларига қарши амалга оширилган йирик ҳарбий зарба якунланганини эълон қилди.

Доналд Трамп Эрондаги ҳарбий амалиётлар борасида расмий баёнот берди

Доналд Трамп Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошланганини расман тасдиқлади.