АҚШ президенти Ҳормуз бўғозини "Трамп бўғози" деб ўзгартиришни таклиф қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳормуз бўғозини "Трамп бўғози" деб ўзгартиришни таклиф қилди.
Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.
"Энди у АҚШ назорати остида бўлганлиги сабабли, Ҳормуз бўғози номини Трамп бўғози деб ўзгартирмаслигимиз керакми??? Американинг ўзи каби, у ҳар қачонгидан ҳам иссиқроқ бўларди!" деб ёзган Трамп.
Шуни таъкидлаш керакки, 1 сентябрь куни АҚШ кучлари Ҳормуз бўғозидаги Эрон нишонларига қарши катта зарбалар берди. Ўз навбатида, ИИҚК Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ базаларига қарши жавоб зарбаларини берганини хабар қилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
