Иккинчи Жаҳон урушида AҚШни бошқарган президент Франклин Рузвельт ва Буюк Британиянинг ўша пайтдаги машҳур бош вазири Уинстон Черчилл бирга ошхўрлик қилганини биласизми? Бу қаерда юз берган бўлиши мумкин? Aлбатта, Сталин ҳузурида.
Майкл Доббснинг "1945 йилнинг олти ойи" деб номланган китоби Иккинчи Жаҳон уришидан кейинги дунё тақдирини ҳал қилган Ялта конференцияси ва Совуқ уруш даврининг қандай бошлангани ҳақида ҳикоя қилади.
1945 йил 4—11 февраль кунлари Россиянинг Ялта шаҳрида уруш ғолиблари — Совет Иттифоқи, AҚШ ва Британия раҳбарлари йиғилиб, урушдан кейинги Европанинг тақдирини ҳал қилишган. Aниқроғи, ҳудудларни ўзаро бўлиб олишган. Шу конференцияда ўзбек оши ҳам тортиқ қилинган экан. Рузвельт ва Черчилл турган хоналарга эса Бухоро гиламлари тўшалган.
Китобда ушбу конференция ва унинг атрофида юз берган воқеалар майда деталларигача ёритилган. Худди шахсан конференцияда, ўша давр раҳбарларининг ўзаро суҳбатларида қатнашгандек бўласиз. Ўқишни тавсия қиламиз.
Рузвельт шу конференциядан икки ой ўтиб оламдан ўтган. Ялтада соғлиги ёмонлиги учун ногиронлар аравачасида юрган. Оқ уйда рассом расмий портретини чизаётганда ҳушидан кетиб, ўша куни жони узилган. Рузвельт тўрт муддат президентлик қилган. У AҚШ тарихида икки мартадан ортиқ муддат президентлик қилган ягона AҚШ раҳбари ҳисобланади. Рузвельтдан сўнг президентлик муддатининг икки мартадан ортиқ бўлиши тақиқлаб қўйилган.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Эрон оммавий ахборот воситалари томонидан эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш режаси АҚШ билан келишилган ҳужжатга мос келмайди. Бу ҳақда AFP Оқ уй расмийсига таяниб хабар берди.
Эрон суд-тиббий экспертизаси ташкилоти раҳбари Аббос Масжиди Аранининг сўзларига кўра, мамлакат АҚШ-Исроил ҳарбий ҳужуми бошланганидан бери 3000 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Наманганда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Республика “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши, вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда вилоят “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши томонидан “Жажжи экологлар” лойиҳасига старт берилди.
Ҳиндистон расмийлари ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатиш учун Бангладеш билан чегаранинг бориш қийин бўлган қисмларини ҳимоя қилиш учун «биологик тўсиқ»дан фойдаланишни кўриб чиқмоқда.
Суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинди, шунингдек, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.
Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.
Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.