АҚШ иқтисодиёти 2020 йилда рекорд даражада пасайди

АҚШ иқтисодиёти 2020 йилда рекорд даражада пасайди

2020 йил якунларига кўра, АҚШ иқтисодиёти 3,5 фоизга пасайди, бу Иккинчи жаҳон уруши давридан буён қайд этилган энг ёмон натижа. Бу ҳақда АҚШ Савдо вазирлиги сайтига таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.

Бунгача энг ёмон кўрсаткич 2008 йилда ЯИМ (ялпи ички маҳсулот)нинг 2,5 фоизга пасайиши бўлган эди.

Шу билан бирга, 2020 йил охирида 4,1 фоизга ўсиш қайд этилгани айтилмоқда. «Тўртинчи чоракда ЯИМнинг ўсиши ўтган йил бошидаги кескин пасайиш ва пандемия таъсиридан кейин иқтисодиётнинг қайта тикланишини акс эттиради», — дейилади хабарда.

Аввалроқ АҚШ камбағал мамлакатларга вакцинация учун 4 миллиард доллар ажратиши ҳақида хабар берилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!