АҚШ Эроннинг бир нечта шаҳарларига ҳужум қилди
АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эрон ҳарбий нишонларига яна зарба берди.
CENTCOM бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида эълон қилди.
"Бу Эронни жавобгарликка тортиш ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) томонидан тижорат кемаларига таҳдидларни камайтиришга қаратилган кетма-кет 13-кеча зарбалардир", дейилади баёнотда.
Кейинчалик Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги АҚШнинг Бандар Аббос портига қилган зарбаси икки кишини жароҳатлагани ва шаҳарда электр узилишларига сабаб бўлганини хабар қилди. Хузистон вилоятидаги Аҳваз, Андимешк ва Омидия шаҳарларига ҳам зарба берилди.
Шунингдек, Лорестон вилоятидаги Ҳарам шаҳридаги нишон портлади.
Хондаб, Тафт, Ширкуҳ, Анарак, шунингдек, Боружерд, Жаск ва Конаракда портлашлар эшитилди. Вайронагарчилик ёки қурбонлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Илгари Кешм оролига ҳам ракета зарбаси берилгани ҳақида хабар берилган эди.
