АҚШ Эрон ҳукуматини тўнтариш учун гуруҳ тузганми?

АҚШ Эрон ҳукуматини тўнтариш учун гуруҳ тузганми?

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф АҚШни Эронда навбатдаги давлат тўнтарувини амалга ошириш билан шуғулланувчи гуруҳ тузганликда айблади. Зариф бу ҳақда твиттердаги саҳифасида маълум қилди. 

“Шу куни 65 йил аввал АҚШ халқ томонидан сайланган, фанлар доктори, Эрон бош вазири Муҳаммад Мусаддиқнинг демократик ҳукуматини ағдариб, мамлакатда диктатурани тиклаганди ва кейинги 25 йилга эронликларни ўзига бўйсундирганди. Энди эса “ҳаракатлар гуруҳи” худди шуни босим ўтказиш, ёлғон ахборот тарқатиш ва сафсатабозлик орқали амалга оширишни орзу қилмоқда. Бу бошқа ҳеч қачон қайтарилмайди”, деб айтган Зариф. 

АҚШда “Эрон бўйича ҳаракатлар гуруҳи” (Iran Action Group) тузилгани 16 августда маълум бўлди. АҚШ давлат департаменти раҳбари Майк Помпео департаментнинг сиёсий режалаштириш бўйича маслаҳатчиси Брайан Хукни бу уюшма учун жавобгар сифатида атаган. Помпеонинг таъкидлашича, гуруҳ Вашингтоннинг Теҳрон билан ядровий келишувддан чиққанидан кейин АҚШнинг Эронга “босим ўтказиш кампаниясини” мувофиқлаштириш билан шуғулланади.

АҚШ ва Буюк Британия махсус хизматлари 1953 йилда Эронда давлат тўнтарувини амалга оширишда ёрдам берган. Бу тўнтарув давомида Эрон Миллий фронти ҳукумати ағдарилган. Мамлакатда шундан кейин шоҳ Муҳаммад Ризо Паҳлавийнинг ҳокимияти тикланганди.  

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!