АҚШ энг кучли ноядровий қуролини синовдан ўтказди (видео)

АҚШ энг кучли ноядровий қуролини синовдан ўтказди (видео)

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари интернетда охирги модификациядаги иккита ўта кучли GBU-57 авиабомбасининг навбатдаги синови тасвирланган видеороликни эълон қилди.

Авиабомбалар B-2 Spirit стелс-бомбардимончилари томонидан ташланган. Видеода самолёт иккита бомбани бирин-кетин ташлаётганини кўриш мумкин. Бомбалар дастлаб белгиланган жойда ерни ёриб ўтиб, бир неча сониядан кейин ер остида кучли портлаган.

GBU-57 ёки Massive Ordnance Penetrator (MOP) бомбаси бункерларга қарши авиация бомбаси ҳисобланиб, Boeing компанияси томонидан яратилган. Бомба портлашидан олдин ер остига 61 метр чуқурликкача кириб бориши ёки 19 метрлик темирбетонни тешиб ўтиши мумкин.

Бомбанинг оғирлиги 13,6 тоннани, кучи эса 2,5 тонна портловчи моддани ташкил қилади. У АҚШнинг энг кучли ноядровий қуроли ҳисобланади.

GBU-57 бомбаси 2007 йилда Эрон ва Шимолий Кореянинг ер ости истеҳкомларини йўқ қилиш учун ишлаб чиқилган. 2018 йилда бомбанинг 4-модернизацияси ўтказилган. Бунинг эвазига унинг қийин етиб борилувчи ва чуқур жойлашган нишонларни йўқ қилиш бўйича кўрсаткичлари анча ошган.

Бомбанинг аввалги синови 2018 йил декабрда амалга оширилган.

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!