Apple iPhone X телефонларида носозликлар борлигини тан олди

Apple iPhone X телефонларида носозликлар борлигини тан олди

АҚШнинг Apple ширкати MacBook Pro 13 ноутбуклари ҳамда iPhone X смартфонларида нуқсонлар ва носозликлар кузатилаётганини эълон қилди.

Ширкатга кўра, айрим iPhone X телефонларида дисплей таркибий қисмининг ишдан чиқиши оқибатида сенсор экранда муаммолар пайдо бўлиши мумкин.

Apple мутахассисларига кўра, смартфонлар экранига тегилса ишламаслиги ва аксинча, тегинмаганда ишлаши мумкин.

Ширкат шундай муаммоларга дуч келган iPhone X эгаларига экранлар бепул алмаштириб берилишини маълум қилди.

Бундан ташқари, Apple 2017-йил июлидан 2018-йил июнига қадар сотилган айрим MacBook Pro 13 ноутбукларининг қаттиқ дискларида маълумотлар ўз-ўзидан йўқолаётгани ёхуд ишламай қолаётгани ҳақида билдирди.

Ширкат бундай қурилмалар эгаларига ҳам имкон қадар тезроқ носозликларни бартараф этиш мақсадида Apple сервис марказларига мурожаат қилишни тавсия қилди.

Manba: sof.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!