Ана холос! Том ва деворларсиз меҳмона очилди (фото)

Ана холос! Том ва деворларсиз меҳмона очилди (фото)

Швейцариянинг Тоггенбург округида деворлар ва томга эга бўлмаган меҳмонхона очилди, дебёзади Design Boom.

Меҳмонхонда бор йўғи 3 та номер мавжуд. «Шаффоф хона»ларда каравот, кичик жавон ва ёритувчи лампа бор, холос. Мижозларга кофе, нонушта ва алкоголсиз ичимкликлар олиш ҳуқуқи ҳам тақдим этилади. Мижоз ётоқхонасига нонушта олиб келишдан ташқари ноқулай об-ҳаво шароитида жойлашиш учун бошқа муқобил хизматларни ҳам таклиф этишади.

Ёмғир вақтида ташрифчилар меҳмонхонага яқин жойдаги кулбалар ёки эски уйларга жойлашиб олишлари мумкин. Меҳмонхона очилган заҳоти анча машҳур бўлиб кетди. Мавжуд бўш тунларнинг кўпи олдиндан банд қилиб қўйилган.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!