Ана холос! Ота коронавирус туфайли ўғлини уйга киритмади

Ана холос! Ота коронавирус туфайли ўғлини уйга киритмади

Американинг Нанует шаҳрида яшовчи одам ўғлининг уйга киришига йўл қўймади. Маълум қилинишича, ота ўғлининг коронавирус юқтириб олган бўлиши мумкинлигидан қўрқиб шу ишни қилган. Бу ҳақда "Qalampir.uz" ёзмоқда.

Таъкидланишича, Питер Левин исмли эркак 21 ёшли ўғли Меттга коронавирус хавфи туфайли Техаснинг жанубидаги Падре оролига саёҳат қилмасликни тавсия қилади. Йигитча отасининг маслаҳатини рад этиб, сафарга отланади.

Сафар давомида Метт отасига суратлар юборади, у ва унинг дўстлари коронавирус юқтириши мумкин бўлган муҳитда суратга тушган эди. Хусусан, баъзи суратларда йигитча ва унинг дўстлари кўчада оломон орасида жонли мусиқа тинглаётганини кўриш мумкин эди.

Уйга қайтганида Метт ва унинг дўстлари пандемия билан боғлиқ муаммоларга дуч келади. Уларнинг Нью-Йоркка парвози Нью-Йоркнинг “Ла Гвардия” аэропортида коронавирус касаллиги ҳақида хабарлар пайдо бўлгандан сўнг, Теннесси шаҳрига йўналтирилади.

Метт уйига қайтиб келганида, машинасидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва бир энли хат топади. Отаси ёзган хатдан Метт шуни англайдики, энди у маълум вақт мобайнида уйга кирмайди.

"Унинг бобоси ва бувиси биз билан бирга яшайди. Уларни хавфга солишнинг ҳожати йўқ", деб тушунтирди Левин. 

Натижада, Метт Массачусет штатидаги коллеж яқинида ижарага олган квартирага қайтади. Унинг ижараси июнь ойида тугайди. Йигитча бундан кейин қаерда яшашини билмайди.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда ҳозиргача коронавирус билан боғлиқ 164 539 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 3 164 нафари вафот этган, 5 896 нафари эса соғайиб кетган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!