Амир Темурнинг танқидларга сабаб бўлган ҳайкали қайта таъмирланади

Амир Темурнинг танқидларга сабаб бўлган ҳайкали қайта таъмирланади

Денов тумани ҳокимлиги туман марказидаги хиёбонда ўрнатилган Амир Темур ҳайкали хусусида 2020 йилнинг 27 май куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материалларни батафсил ўрганиб қуйидагиларни маълум қилди:

Ҳайкал Денов шаҳар ҳокимлигининг 1996 йил 25 апрелдаги фармойишига асосан бунёд этилган. Ҳайкалда улуғ саркарданинг уч ҳалқадан иборат белги бириктирилган ҳассани қўлида тутган сиймоси акс этган.

Уч ҳалқа Темур ва Темурийлар салтанати байроғи, тамғаси ва тангаларида тасвирланганлиги тарихий манбааларда келтириб ўтилган.

Қўлида уч ҳалқадан иборат белги бириктирилган ҳасса тутган Амир Темур ҳайкали бобокалонимизнинг шон-шуҳрати, уч иқлимни бирлаштирган енгилмас машҳури замон бўлганлиги рамзидир.

Президент қарорига мувофиқ Денов тумани янги, замонавий қиёфага киради. Дастур асосида туман марказидаги хиёбонда ўрнатилган Амир Темур ҳайкали қайта реконструкция қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!