Америкалик олимлар одам кўзининг тўр пардасини сунъий ўстирди

Америкалик олимлар одам кўзининг тўр пардасини сунъий ўстирди

Американинг Жонсон Хопкинс университети олимлари сунъий равишда одам кўзининг тўр пардасини ўстирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.

Биологлар одам кўзининг бир қисмини ўстириш устида тўққиз ой ишлаган. Бу натижа мутахассисларга рангни ажратишга ва кундузги кўришни таъминлашга имкон берувчи ёруғлик қабул қиладиган рецепторни ўрганишга ёрдам беради.

Ҳайвонлар кўзининг дастлабки тадқиқоти нормал кўриш қобилиятининг ривожланиши учун қалқонсимон безнинг тиреоид гормони муҳим ўрин тутишини кўрсатган. Биологлар уни одам кўзининг ўстирилаётган тўр пардасини озиқлантирувчи воситага қўшган ва бу фоторецепторнинг етилишига ёрдам берган.

Яратилган намуна ёруғликни тўлиқ қабул қилади ба нерв ҳужайраларига маълумот узатади.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!